Сообщения

Сообщения за январь, 2014

Таълим тизими муаммолари-1

Кириш Таълим тизими ҳар қандай мамлакатнинг қон томири десам адашмаган бўламан. Келажак учун қўйиладиган дастлабки қадам таълим тизимини тўғри йўлга қўйишдан бошланади. Бу ислоҳотларнинг натижаси маълум вақт ўтибгина маълум бўла бошлайди. Бу давр оралиғида тўғри йўлдан кетиляптими-йўқми, оралиқ натижалар орқали маълум хулосалар қилиб борилади. Агар тўғри йўлдан тойилган бўлса, керакли ўзгартиришлар қилинади ва яна кутилади. Юқорида ёзганим деярли ҳамма биладиган нарса. Бизнинг мамлакатда ҳам мустақилликка эришгач бу йўналишдаги ислоҳотларнинг ўтказилиши долзарб вазифалардан бири бўлган. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг 1997 йилдагина қабул қилиниши бу ислоҳотга анча вақт тайёргарлик кўрилганини билдириб турибди. Дастурдаги ғоялар яхши ўйланган, уни амалга ошириш тартибида ҳам мазмун бордек. Юқорида айтган муддат ҳам келганлигидан дараклар бор. Лекин кутилган натижаларга эга бўляпмизми? Бу ҳақда объектив маълумотлар оммалашмагандек. "Ахборот", "Давр"да бер