Сообщения

Сообщения за 2013

Дадамнинг фикрлари-1

Дадам билан фикрлашимиз деярли бир хил. Шу сабабдан ёзганларимнинг "хамиртуруши" кўпинча дадамнинг фикри бўлади. Вақти-вақти билан дадамнинг ёзганларидан ҳам қўйиб боришни ният қилдим. Бугун шундай фикрлар жамланмасининг биринчисини қўяман. Матема тика ва математик муаллимлар ... математика фанлар ичида шоҳ, Унинг сирларидан бўлингиз огоҳ. Академик Қори Ниёзий Ҳалқимиз фаровонлиги ва миллий тараққиётимиз истиқболини илм-фансиз тасаввур этиб бўлмайди. Кишилар маънавиятини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятини кучайтириш, дунёвий илм-фанни миллий қадрият сифатида ривожлантириш объектив тарихий заруриятга айланган ҳозирги шароитда математика фанининг шахс ва жамиятнинг интеллектуал тараққиётидаги ўрни ва ролини илмий асосда ўрганиш ижтимоий-гуманитар фанларимиз олдида турган муҳим масалалардан биридир. Зеро, ҳамма замонларда ҳам кишилар фан деганда биринчи навбатда математикани назарда тутганлар, барча улуғ уламолар математика билан жиддий шуғулланганлар. Буюк фр

Раҳбарликка ким лойиқ? (мулоҳаза учун фикр)

          Бир кичик оилага бош бўлишнинг қанчалик оғирлиги, масъулиятли вазифа эканлиги деярли барчамизга аён. Қони бир, ҳаётдаги мақсади муштарак бўлган кичик бир жамоа – “оила”ни фаровон, тинч-хотиржам   ҳаёт сари етаклашда қанчалик донишмандлик, фидоийлик талаб қилинса, жамиятда тутган ўрни, вазифаси боисгина бирлашиб турган инсонлар жамоасини бошқариш учун юқорида таъкидлаганимиз хислатларга эга бўлишдан ташқари, жамият манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўйишдек ноёб хислат жуда зарурдир.          Жамоага ким раҳбарлик қилиши керак? Бу савол жўндай кўрингани билан унга жавоб топиш ғоят мушкул масала. Лекин биз бу борадаги фикрларимизни, гарчи улар кимларгадир субъектив кўринсада, билдириб ўтмоқчимиз.          Раҳбарликка номзод мутахассислиги бўйича ўз ишининг устаси, ихтиёрий масалада ўз мустақил фикрига эга, принципиал, маънавияти кучли, тўғрисўз, шу билан баробарда, инсонлар билан муносабатда етарлича дипломат, ўз жамоасида муносиб ўринга эга бўлган, эътиқодли инсон

Ўқувчиларни математика фанига қизиқтиришнинг яна бир усули ҳақида

          Маълумки, мактаб ўқувчиларининг кўп қисми бошланғич синфларда математика фанига қизиқиши юқори бўлган ҳолда юқори синфларга ўтгач бу қизиқиш тобора камайиб боради. Бу бир томондан   математика фани дастурларининг мураккаблашиб бориши оқибатида бўлса, иккинчи томондан ўқитувчиларнинг ўқувчилар қизиқишини орттириш учун дастур доирасида қўшимча қизиқарли материаллардан фойдаланишдаги сусткашлиги сабабдир.          Биз қуйида баён қилмоқчи бўлган фикримиз – математика дарсларида дастур доирасидаги мавзуларга боғлиқ қизиқарли мисол ва масалалардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг фанга қизиқишини орттириш, маълум маънода уларни касбга йўналтириш ҳамда уларнинг умумий фикрлаш доирасини кенгайтириш.          Дастлаб бошланғич синфлардаги математика дарсларида бериладиган масалаларга тўхталсак. Маълумки, бошланғич синф ўқувчилари стандарт кўринишдаги масалалардан тез чарчайди ва натижада математика зерикарли бир дарсдай туюла бошлайди. Ўқув машғулоти мобайнида ва уйга бериладиг

Халқаро фан олимпиадаларига тайёргарлик борасида

Мустақилликка эришгач, ҳукуматнинг спортга бўлган юксак муносабати Ватанимизни оламга танитишда сезиларли ўрин тутаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ажратилаётган маблағ, кўрсатилаётган эътибор ўз натижасини беряпти. Спортнинг кўп турлари бўйича Ватанимиз спортчилари дунёда ўз ўрнига эга бўлди. Бу йўналишдаги ишларни давомлаган ҳолда энди фан йўналишига ҳам эътиборни кучайтириш пайти келди, менимча. Спортдан фарқли ўлароқ, фан Ватанни дунё кенг оммаси орасида машҳур қилолмайди. Лекин фан олимпиадаларида эришилган ютуқлар дунёнинг зиёли қатлами ичида Ўзбекистон номини нафақат танитиш, балки уни юқори мартабада эканлигига ҳам далолат бўла олади. Зеро, дунёдаги ҳамма давлат ҳам ўзининг "ақлли каллалари" билан мақтана олмайди. Ўзбекистоннинг бу борадаги потенциали паст эмас. Ҳукуматнинг таълим соҳасига қаратган эътибори ва ажратилаётган маблағлари оз эмас. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ажратилган маблағларнинг жойига сарфланиши борасида жуда кўп саволлар ва эътирозлар