Сообщения

Сообщения за апрель, 2014

Қандай блогпостлар ёзай?

Блоггерларнинг профессионал журналистлар билан фарқлантириш зарурлиги ҳақида кўп ёзилмоқда. Блоггерлар кундалик ҳаётдаги янгиликларга, турли муаммо ва ҳолатларга ўз муносабатини тезкор равишда билдириши билан ҳар бир гапига жавоб беришини ўйлаган ҳолда етти ўлчаб бир кесишга мажбур, агар муаммо ҳақида ёзса, унинг ечимлари ҳақида ҳам фикр билдиришга норасмий бўлса-да ўзида мажбурият сезган профессионал журналистлардан фарқ қилиши алоҳида таъкидланмоқда. Буни енгилроқ тушунадиган бўлсак, блоггерлар жарчи сингари жамиятни янгиликлардан бохабар қилиш, жамият ҳаётидаги турли ҳолат ва муаммоларни оммага ошкор этиш ва уларнинг бу борадаги фикрларини жамловчи жамлоқ вазифасини ўташ керакми? Мен бундай "енгил тушуниш"ни истамасдим. Блоггерлар ичида турли касб эгалари кўп, жумладан, профессионал журналистлар ҳам. Лекин блог юритганда улар қаерда, қайси вазифада ишлашларидан қатъий назар, ўз шахсий фикрларини билдираётганлари учун ўзларини сал эркинроқ сезадилар. Энг асосийси, ўз