Ўқувчиларни математика фанига қизиқтиришнинг яна бир усули ҳақида
Маълумки, мактаб ўқувчиларининг кўп қисми бошланғич синфларда математика фанига қизиқиши юқори бўлган ҳолда юқори синфларга ўтгач бу қизиқиш тобора камайиб боради. Бу бир томондан математика фани дастурларининг мураккаблашиб бориши оқибатида бўлса, иккинчи томондан ўқитувчиларнинг ўқувчилар қизиқишини орттириш учун дастур доирасида қўшимча қизиқарли материаллардан фойдаланишдаги сусткашлиги сабабдир. Биз қуйида баён қилмоқчи бўлган фикримиз – математика дарсларида дастур доирасидаги мавзуларга боғлиқ қизиқарли мисол ва масалалардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг фанга қизиқишини орттириш, маълум маънода уларни касбга йўналтириш ҳамда уларнинг умумий фикрлаш доирасини кенгайтириш. Дастлаб бошланғич синфлардаги математика дарсларида бериладиган масалаларга тўхталсак. Маълумки, бошланғич синф ўқувчилари стандарт кўринишдаги масалалардан тез чарчайди ва натижада математика зерикарли бир дарсдай туюла бошлайди. Ўқув машғулоти мобайнида ва уйга бериладиг