Сообщения

Сообщения за март, 2016

10-03-2016

Саломатлик ҳамма нарсадан муҳим экан. Танангда хасталик бўлса, фикринг ҳам чалғийди, иштиёқинг йўқолади. Хасталикнинг биргина яхши томони соғломлик пайтингнинг қадрини билдиради, шукроналик ҳиссингни орттиради. Одамзод барибир ожиз банда. Ҳадеб ўзини ўтга-чўққа уриб танасига азоб бериши яхшиликка олиб келмайди.

25-02-2016

Жамият равнақи учун маълум бир ишга ёндошар экансан, ўзига хос масъулиятни сезиш керак бўлади. Сен хоҳлаётган ўзгариш жамият учун қанчалик фойдали, уни амалга ошириш бўйича реал таклифларинг борми ва асосийси, шу ўзгаришларни қилишга қанчалик ҳиссангни қўша оласан? Шу саволларга жавобинг тайёр бўлсагина ташаббусни бошла экан. Ўз тажрибамда шуни синаб кўряпман. Барча саволларга ҳам ижобий жавоб бера олмадим. Бунинг учун кўп вақтимни ажратишим керак экан. Афсуски, бунга айни вақтда имконим йўқ. Шунинг учун маълум муддатда ўзгаришлар қилиш ҳақида ўйлашни ва бу борада мунозарага киришишни тўҳтатиб тураман.

31-01-2016

Ўқитувчилик қонимда бор. Бугун илк бор оманлик талабалар билан ўқитувчи сифатида учрашдим. самимий муҳит ташкил қилишга ҳаракат қилдим. Истардимки, ҳар бир талабалар предмет бўйчи тушунмаганларини беҳижолат сўрайверишсин. Албатта, маълум ҳурмат масофасини сақлага ҳолда. Қани кўрамиз, бу ердаги педагоглик фаолиятим қандай кечаркин...

26-01-2016

Баъзида фикрларингни ёзгинг келади. Тугал ҳолатда уларни етказмоқчи бўласан. Афсуски, бунга маҳоратинг етмайди. Кўп ишларни режалаштирасан. Уларни амалга ошириш борасидаги имкониятларингни чамалайсан. Ҳаммаси бинойидек кўринади. Ялқовлик қилмасанг барчасини бажарадигандексан. Лекин кунлик режаларинг чала-чулпа бажарилаётганини кўриб ҳайрон қоласан. Секин-секин ўзингга ишончсизлигинг орта бошлайди. Балки ортиқча ишларни режалаштиргандирман дейсан. Қиладиган ишларингга кўз ташлайсан. Яна ҳаммаси бинойидек, мураккаб нарсанинг ўзи йўқ. Шунда асл сабабни топгандай бўласан. Ҳамма гап иродангда. Иқтидоринг, уқувинг ва имкониятинг шу ишларни амалга ошириш учун етади. Ироданг сустлиги, қатъият билан ишга кириша олмаётганинг сабабли режаланган ишларингни ортга суриб бораётган бўласан. Ўзингни қўлга олиб, ҳозирги шароитнинг қадрига етиб кўп нарсаларни қилиб олишинг кераклигини тушунасан. Иродангни мустаҳкам қил, қатъият билан, ишонч билан, ғайрат билан олдингга қўйган мақсадларинг сари интил