Сообщения

Сообщения за 2014

Қандай блогпостлар ёзай?

Блоггерларнинг профессионал журналистлар билан фарқлантириш зарурлиги ҳақида кўп ёзилмоқда. Блоггерлар кундалик ҳаётдаги янгиликларга, турли муаммо ва ҳолатларга ўз муносабатини тезкор равишда билдириши билан ҳар бир гапига жавоб беришини ўйлаган ҳолда етти ўлчаб бир кесишга мажбур, агар муаммо ҳақида ёзса, унинг ечимлари ҳақида ҳам фикр билдиришга норасмий бўлса-да ўзида мажбурият сезган профессионал журналистлардан фарқ қилиши алоҳида таъкидланмоқда. Буни енгилроқ тушунадиган бўлсак, блоггерлар жарчи сингари жамиятни янгиликлардан бохабар қилиш, жамият ҳаётидаги турли ҳолат ва муаммоларни оммага ошкор этиш ва уларнинг бу борадаги фикрларини жамловчи жамлоқ вазифасини ўташ керакми? Мен бундай "енгил тушуниш"ни истамасдим. Блоггерлар ичида турли касб эгалари кўп, жумладан, профессионал журналистлар ҳам. Лекин блог юритганда улар қаерда, қайси вазифада ишлашларидан қатъий назар, ўз шахсий фикрларини билдираётганлари учун ўзларини сал эркинроқ сезадилар. Энг асосийси, ўз

Antiqa ko'rsatuv

Изображение
01.01.2005 yildan boshlab yer atmosferasi yana bir bemaza to'lqin bilan bulg'anishni boshlandi. Gap shundaki, shu kundan boshlab XYZTV o'z ishini boshladi. Quyida bu TV dagi bir ko'rsatuvning ssenariysi beriladi. Mabodo boshqa ko'rsatuvlari haqida ma'lumot topsalaring, shu yerga yozib qoldiraveringlar.   Sayyora hafta ichida 1-kadr: Boshlovchi prilichniy kiyimda, kak polojena galstuk, sochlar gellangan, qo'lida yosh bolaning sarg'ayib ketgan ishtonchasi. Boshlovchi: Dunyo juda o'zgaruvchan. Bu mening ishtoncham edi (ishtoncha ekranda kattalashtirib ko'rsatiladi). Yoshligimda bu ishtonchaga tez-tez siyib qo'yar edim. Shunda onam aytsang bo'lmaydimi, tiling borku axir deb rosa urishardilar. Men esa... bu haqda ko'rsatuv oxirida gaplashamiz. Hozir esa... Assalomu-alaykum. Efirda Sayyora hafta ichida ko'rsatuvi, studiyada men boshlovchi Hoshm baqiroq. Ko'rsatuvimizda: Lavhalar ko'rsatib boriladi. 1. A

Таълим тизими муаммолари-2

Бироз статистика. Мамлакатимиз таълим тизимининг 2-босқичида турувчи, ўрта умумтаълим муассасаси бўлмиш мактаблар бу тизимнинг энг муҳим бўғинидир. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бевосита бу таълим муассасаларига жавобгар вазирликдир. Шунинг учун вазирлик томонидан эълон қилинган статистик маълумотлар (http://uzedu.uz/uzb/info/schools/) бизга нималардан дарак бераётганига эътибор берсак. Мамлакатимизда 4468101 нафар ўқувчи бўлгани ҳолда 9765 та мактаблар фаолият олиб боради. Бу дегани ҳар бир мактабда ўртача 458 тадан ўқувчи бор. Бу кўрсаткич ёмон эмас. 68 та бошланғич мактаб, 9536 та 9 йиллик мактаб билан бир қаторда, 73 та 11 йиллик мактабнинг борлиги эса ўтган сафарги блогпостимизда таъкидлаган муаммо – академик лицей ва коллежларнинг ҳамма худудга ҳам текис тақсимланмаганини бир мунча ҳал қилишга қаратилган, менимча. Ўтган ўқув йилида 11 йиллик мактабларни 4083 та ўқувчи битирган. Кўп миллатли мамлакат эканлигимизни ҳисобга оладиган бўлсак 8742 та ўзбек ти