Сўконғич раҳбарлар
Кундалик ҳаётда таниш-билишлардан эшитганларимга кўра "раҳбарлик маданияти" деган тушунча тарихда қолиб кетгандай туюлади. Айниқса, қишлоқ хўжалик бошқарув тизимидаги раҳбарларнинг оғзидан чиқадиган сассиқ гапларни эшитган одам, булар кунда далага соладиган маҳаллий ўғит аталмиш "пекало"га оғиз чаядими деб ўйлайди. Ҳа энди булар ..ўққа яқин юргани учун сассиса керакда деб ўйлай бошласанг, сатта шаҳарнинг қоқ марказида юмшоқ креслоларда ширин шарбатлар ичадиган "коттаконлар" туман, қишлоқдаги "сассиқкекирдаклар"ни ортда қолдириб кетар экан. Улар суҳбатдошни, тўғрироғи тингловчи, янаям тўғрироғи, тек туриб эшитувчиларни ота-онасидан тортиб етти пуштигача, эшитса гўрда тикка турадиган сўзлар билан сасситиб сўкмасалар ишлари юрмас эмиш. Қаердан бошланганини билмайману, лекин сўконғич раҳбарлар мустаҳкам занжир ташкил қилиб улгуришган кўринади. Президентимизнинг бу борада муштумзўр, сўконғич раҳбарларга орамизда жой йўқлиги ҳақида огоҳлантиришлари