Сўконғич раҳбарлар
Кундалик ҳаётда таниш-билишлардан эшитганларимга кўра "раҳбарлик маданияти" деган тушунча тарихда қолиб кетгандай туюлади. Айниқса, қишлоқ хўжалик бошқарув тизимидаги раҳбарларнинг оғзидан чиқадиган сассиқ гапларни эшитган одам, булар кунда далага соладиган маҳаллий ўғит аталмиш "пекало"га оғиз чаядими деб ўйлайди. Ҳа энди булар ..ўққа яқин юргани учун сассиса керакда деб ўйлай бошласанг, сатта шаҳарнинг қоқ марказида юмшоқ креслоларда ширин шарбатлар ичадиган "коттаконлар" туман, қишлоқдаги "сассиқкекирдаклар"ни ортда қолдириб кетар экан. Улар суҳбатдошни, тўғрироғи тингловчи, янаям тўғрироғи, тек туриб эшитувчиларни ота-онасидан тортиб етти пуштигача, эшитса гўрда тикка турадиган сўзлар билан сасситиб сўкмасалар ишлари юрмас эмиш.
Қаердан бошланганини билмайману, лекин сўконғич раҳбарлар мустаҳкам занжир ташкил қилиб улгуришган кўринади. Президентимизнинг бу борада муштумзўр, сўконғич раҳбарларга орамизда жой йўқлиги ҳақида огоҳлантиришлари ҳам иш бермаяпти. Кун сайин бундайлар сафи кўпайса кўпайяптики, камайгани йўқ. Зиёли қатлам деб аталадиган ўқитувчилар, врачлар, тадбиркорлар, муҳандислар ва ҳаказо касб эгалари орасида ҳам бундай раҳбарлар кўпайиб, ўзларини жуда эркин сезяптилар.
Бу касаллик эпидемия кўринишини олмасдан, олдини олиш ҳақида бош қотириш вақти келгандир. Бунинг учун уларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш керак. Менинг қусурли фикримча, аввало қонунларнинг амалда ишламаслигини катта сабаб қилиб кўрсатилса, кейинги сабаб яна одамларимизни ўз ҳуқуқларини якдиллик билан талаб қила олмасликларидир.
Мана шу ерда бир воқеани айтиб кетсам. Туман раҳбари қишлоқ хўжалик масалалари бўйича йиғилишда бир коллеж директорини (бундай йиғилишларда таълим тизими раҳбарлари қатнашиши ҳеч кимга сир эмас) мажлис иштирокчилари олдида ошкора бўралаб сўкади. Ҳамиятли директор ҳоким билан ёқалашиб кетади. Мажлисда директорни ошкора жазолай олмаган ҳоким "арбоб" сифатида ҳар "боб" билан уришни бошлайди. Иш бўлган жойда камчилик бўлганидек, "выскочка директор" ишидан уни ишдан бўшатиш учун етарлича камчиликлар топилади, унинг устига уни таълим тизимидан умуман четлатишгаям замин ҳозирланади. Алал-оқибат ниятга эришилади ҳам. Бу тумандаги бошқа раҳбарчалар учун "дарс" вазифасини ўтаган шекилли, қолганлар ҳамиятларини уйда кўрпа қатига беркитиб мажлисда қатнашадиган бўлишган.
Унақа мажлисларда каааттаконларнинг ҳақоратига норозилик билдириб қўйсангиз, нақд қорнингиздан отилишингиз бетингизга айтилиб, прокурорга сизни ўша пайтнинг ўзидаёқ кишанлаш топширилиши мумкин. :)
Хуллас, бундай раҳбарлардан қутулиш учун ҳукумат қандай ислоҳот ўтказиши мумкин деб ўйлайсиз?
Мен эса ҳозирча шундай раҳбар "хужуми"га дуч келиб қолсангиз, ҳамиятингиз эсингиздан чиқмаслигини, осмон уларнинг қўлида эмаслиги, қонунни яхшилаб ўргансангиз уларнинг ўзини креслосидан учириб юборишингиз реаллигини айтмоқчиман холос. Ҳукумат бундай раҳбарлар орқали халққа қора бўлишдан манфаатдор эмас. Буни эсдан чиқарманг.

Комментарии
Отправить комментарий