Сообщения

Сообщения за май, 2016

Президент қарорига муносабат

2016 йилнинг 26 май куни 2016/2017 ўқув йили учун қабул квоталари аниқланди. Бу сафарги қарор сал бошқача. Бунда олий таълим тизимимизни ислоҳ қилишга оид бошқа масалалар ҳам кўтарилган бўлиб, қарорнинг тўла матни билан мана бу ҳаволада танишишингиз мумкин. http://xs.uz/index.php/uzhzhatlar/item/7662-2016-2017-uv-jilida-zbekiston-respublikasining-olij-ta-lim-muassasalariga-ishga-abul-ilish-t-risida Мен эса фикр билдирмоқчи бўлган қисмининг матнини қуйида келтириб ўтаман: Қарорнинг тўртинчи банди: 4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:  жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида кенг кўламда иштирок этган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказишни таъминласин, фанларни ўқитишнинг эс

08-05-2016

Кам гапириш ҳақида ўзимга қанча ваъз ўқимайин, бировларга ҳам кези келганда маслаҳат бермайин, ўзим бунга амал қилолмаяпман. Биринчидан, кўп гап эшакка юк дейишганидек, кўп гапириш беҳуда оворагарчиликларни етакласа, иккинчидан, кўп гапирилганда кам ўйланади. Ўйланмай айтилган гапнинг оқибати эса ҳамиша ҳам ҳайрли эмас. Кўп ўйла, кам гапир, кўп ишла! "Кўп...кам...кўп..." принципини ушлаш керак.

01-05-2016

Нафсни тийишдан кейинги оғир иш жаҳлни тийиш бўлса керак. Охирги кунларда жуда тез жаҳлим чиқадиган бўлиб қолди. Сабаблари ҳам айтарли жиддий эмас. Жаҳлдан тушишим ҳам жуда секин. Бунинг олдини олиш учун нима қилишни билмай ҳайронман. Барчасига стресс (рухий зўриқиш) сабаб бўлса керак. Нимадир чора кўриш керак.

26-04-2016

Мен учун айни пайтда энг қийин иш бировнинг мақоласини таржима қилиш. Биринчидан, тор доирадаги терминлардан бехабарлигинг тўсиқ бўлса, иккинчидан соҳа бўйича нималар маълумлиги, мақоланинг ўзак натижасини яхши тугунмаганинг ҳалақит беради. Қолеверса, мақола мазмунига яқин мақолаларнинг таҳлили, таққословини бериш умуман имконсиз. Хуллас, бош билан деворга мих қоқаётгандек ҳис қиляпман ўзимни.

19-04-2016

Мактаб ўқувчилари учун тайёрланаётган математикадан қизиқарли масалалар ва мантиққа оид қизиқарли савол, бошқотирмаларни 2 та қисмга ажратиш маъқулдай туюлди. 5-9 синф ўқувчилари учун алоҳида тўплам қилиниши, унга кўпроқ матриеалларни киритиш имконини беради. Шу йилнинг охиригача бу тўпламниям тугатиб олиш керак.

18-04-2016

Қонда бори барибир намоён бўлаверар экан. Ўзи қиладиган ишлар жуда кўп, лекин таниш-билишлар илтимос қилган ишларни битиришга беихтиёр киришиб кетяпман. Баъзида эса унча зарур бўлмаган ишлар ҳам чалғитиб қўйяпти. Одам организмининг эса имконияти чекланган. Бунинг устига барчага хос ялқовлик ҳам ишларнинг белига тепиб турибди. Режадан чиқиб кетяпман. Ҳафсала етишмаяпти. Худо хоҳласа, бир илҳом келиб қолса ҳаммаси ишга тушиб кетар.