07-05-2018
Мана орадан қарийб 2.5 ой ўтиб яна ёзяпман. Бу ўтган кунлар самарали бўлди деб айтолмайман. Кундалик ёзишга эса ҳафсала бўлмади.
Фейсбукда фаолроқ бўлдим, телеграмда махсус гуруҳларда ҳам турли мавзуларда баҳслашдим. Илмий ишим, тўғрироғи, диссертациям бўйича эса тайинли иш қилмадим. 27-апрель куни эса устозим Маҳмуд Салоҳиддинович оламдан ўтиб қолди. Гарчи устозимнинг ёши улуғ бўлиб, бу нарса кутилган бўлса ҳам, менга қаттиқ таъсир қилди. Бир суянадиган устунимни йўқотгандек бўлдим. Диссертация ишимнинг ҳимояси қандай кетиши нисбатан мавҳумроқ бўлиб қолди.
Аслида ўзим докторликни ҳимоя қилишга унчалик ҳам ишқибоз эмасман, лекин кўп факторлар мени шунга мажбур қилмоқда.
Рамазон ойи тугагач, кузгача яна бир қараб чиқарман. Ҳозир бошқа қиладиган ишлар бор. Илм қилишдан олдингичалик завқ олмай қўйдим. Балки бу вақтинчадир. Нима бўлганда ҳам илмдан узоқлашгим йўқ.
Комментарии
Отправить комментарий