19-02-2018
Кунлар шундай тезликда ўтиб боряптики, кун мобайнида мундоқ жиддий ўтириб фикр қилишга фурсат тополмаяпман. Бажарилиши шарт бўлган юмушлар билан андармон бўлиб вақт ўтганини билмай қоляпман.
Буёққа келишдан олдин сафарда анча ишларимни битириб оларман деган доимий оптимистик режалар тузганман. Мана қарийб бир ой бўлди ҳамки илмий иш борасида зиғирча ҳам иш қилмадим. Докторлик ишимга боғлиқ воқеалар таъсиридан ҳали ҳам чиқиб кета олганим йўқ. Шу кунларда ўзимни қўлга олиб ишни бошламасам бўлмайди. Уммонлик шериклар билан ҳам ҳечқурса битта мақола тайёрлаб қўйишим керак. Миша билан мақола ҳам қолиб кетяпти. Ўзим асосий деб ҳисоблаган ишимни ҳам чоп этишим керак.
хабар.уз билан ҳамкорлик борасидаги ишлар ҳам, илм-фан, таълим соҳасидаги ислоҳотлар бўйича изланишлар ҳам айни пайтда мен учун долзарблигини йўқотган.
Қунтим етса араб тилини ўрганишим ўзим учун энг фойдали деб ҳисоблаяпман.
Комментарии
Отправить комментарий