30-01-2018
Бугун университетдаги ҳамкасблар билан самимий гаплашдик. Амаду, Антон, Бала, Меҳи ва Манхаслар билан суҳбатимиз қизиди. Себти ўз усулида ҳазиллар билан кулдирди. Бир томондан суҳбатдошларим билан манфаатлар тўқнашуви йўқлиги самимий суҳбатлар сабабчисидир деган ўйга борсам, бошқа томондан балки ҳар қандай ҳолда ҳам шундай суҳбатлар рўй берар деб ўйладим.
Ўтган яқин ойларда Тошкентда айнан манфаатлар тўқнашуви туфайли таниш одамларни бошқа қиррадан кўра олдим. Ўзимда ҳам турли ҳаётий вазиятлар сабаб турлича ёндошувларни сездим. Баъзи масалаларда ўта субъектив фикрга эга бўлганимдан афсусландим, уялдим. Етти ўйлаб, бир гапириш камроқ хатоларга йўл қўйишга имкон берса, одамлар ҳақида якуний фикрга келишда жуда кўп факторларга эътибор бериш ва имкон қадар узоқ муддат давомидаги кузатишларга таяниш керак экан.
Айнан 40 ёшдан ўтиб кўп хатоликларга йўл қўя бошлаганимга ўзим тушунмайроқ турибман. Маълум бир сабабларга кўра "ўтиш ёши" имтихонини яхши топшира олмаётгандекман.
Комментарии
Отправить комментарий