Сообщения

Таълим тизими муаммолари-1

Кириш Таълим тизими ҳар қандай мамлакатнинг қон томири десам адашмаган бўламан. Келажак учун қўйиладиган дастлабки қадам таълим тизимини тўғри йўлга қўйишдан бошланади. Бу ислоҳотларнинг натижаси маълум вақт ўтибгина маълум бўла бошлайди. Бу давр оралиғида тўғри йўлдан кетиляптими-йўқми, оралиқ натижалар орқали маълум хулосалар қилиб борилади. Агар тўғри йўлдан тойилган бўлса, керакли ўзгартиришлар қилинади ва яна кутилади. Юқорида ёзганим деярли ҳамма биладиган нарса. Бизнинг мамлакатда ҳам мустақилликка эришгач бу йўналишдаги ислоҳотларнинг ўтказилиши долзарб вазифалардан бири бўлган. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг 1997 йилдагина қабул қилиниши бу ислоҳотга анча вақт тайёргарлик кўрилганини билдириб турибди. Дастурдаги ғоялар яхши ўйланган, уни амалга ошириш тартибида ҳам мазмун бордек. Юқорида айтган муддат ҳам келганлигидан дараклар бор. Лекин кутилган натижаларга эга бўляпмизми? Бу ҳақда объектив маълумотлар оммалашмагандек. "Ахборот", "Давр"да бер...

Дадамнинг фикрлари-1

Дадам билан фикрлашимиз деярли бир хил. Шу сабабдан ёзганларимнинг "хамиртуруши" кўпинча дадамнинг фикри бўлади. Вақти-вақти билан дадамнинг ёзганларидан ҳам қўйиб боришни ният қилдим. Бугун шундай фикрлар жамланмасининг биринчисини қўяман. Матема тика ва математик муаллимлар ... математика фанлар ичида шоҳ, Унинг сирларидан бўлингиз огоҳ. Академик Қори Ниёзий Ҳалқимиз фаровонлиги ва миллий тараққиётимиз истиқболини илм-фансиз тасаввур этиб бўлмайди. Кишилар маънавиятини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятини кучайтириш, дунёвий илм-фанни миллий қадрият сифатида ривожлантириш объектив тарихий заруриятга айланган ҳозирги шароитда математика фанининг шахс ва жамиятнинг интеллектуал тараққиётидаги ўрни ва ролини илмий асосда ўрганиш ижтимоий-гуманитар фанларимиз олдида турган муҳим масалалардан биридир. Зеро, ҳамма замонларда ҳам кишилар фан деганда биринчи навбатда математикани назарда тутганлар, барча улуғ уламолар математика билан жиддий шуғулланганлар. Буюк фр...

Раҳбарликка ким лойиқ? (мулоҳаза учун фикр)

          Бир кичик оилага бош бўлишнинг қанчалик оғирлиги, масъулиятли вазифа эканлиги деярли барчамизга аён. Қони бир, ҳаётдаги мақсади муштарак бўлган кичик бир жамоа – “оила”ни фаровон, тинч-хотиржам   ҳаёт сари етаклашда қанчалик донишмандлик, фидоийлик талаб қилинса, жамиятда тутган ўрни, вазифаси боисгина бирлашиб турган инсонлар жамоасини бошқариш учун юқорида таъкидлаганимиз хислатларга эга бўлишдан ташқари, жамият манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўйишдек ноёб хислат жуда зарурдир.          Жамоага ким раҳбарлик қилиши керак? Бу савол жўндай кўрингани билан унга жавоб топиш ғоят мушкул масала. Лекин биз бу борадаги фикрларимизни, гарчи улар кимларгадир субъектив кўринсада, билдириб ўтмоқчимиз.          Раҳбарликка номзод мутахассислиги бўйича ўз ишининг устаси, ихтиёрий масалада ўз мустақил фикрига эга, принципиал, маънавияти кучли, тўғрисўз, шу билан баро...

Ўқувчиларни математика фанига қизиқтиришнинг яна бир усули ҳақида

          Маълумки, мактаб ўқувчиларининг кўп қисми бошланғич синфларда математика фанига қизиқиши юқори бўлган ҳолда юқори синфларга ўтгач бу қизиқиш тобора камайиб боради. Бу бир томондан   математика фани дастурларининг мураккаблашиб бориши оқибатида бўлса, иккинчи томондан ўқитувчиларнинг ўқувчилар қизиқишини орттириш учун дастур доирасида қўшимча қизиқарли материаллардан фойдаланишдаги сусткашлиги сабабдир.          Биз қуйида баён қилмоқчи бўлган фикримиз – математика дарсларида дастур доирасидаги мавзуларга боғлиқ қизиқарли мисол ва масалалардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг фанга қизиқишини орттириш, маълум маънода уларни касбга йўналтириш ҳамда уларнинг умумий фикрлаш доирасини кенгайтириш.          Дастлаб бошланғич синфлардаги математика дарсларида бериладиган масалаларга тўхталсак. Маълумки, бошланғич синф ўқувчилари стандарт кўринишдаги масалалардан тез чар...

Халқаро фан олимпиадаларига тайёргарлик борасида

Мустақилликка эришгач, ҳукуматнинг спортга бўлган юксак муносабати Ватанимизни оламга танитишда сезиларли ўрин тутаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ажратилаётган маблағ, кўрсатилаётган эътибор ўз натижасини беряпти. Спортнинг кўп турлари бўйича Ватанимиз спортчилари дунёда ўз ўрнига эга бўлди. Бу йўналишдаги ишларни давомлаган ҳолда энди фан йўналишига ҳам эътиборни кучайтириш пайти келди, менимча. Спортдан фарқли ўлароқ, фан Ватанни дунё кенг оммаси орасида машҳур қилолмайди. Лекин фан олимпиадаларида эришилган ютуқлар дунёнинг зиёли қатлами ичида Ўзбекистон номини нафақат танитиш, балки уни юқори мартабада эканлигига ҳам далолат бўла олади. Зеро, дунёдаги ҳамма давлат ҳам ўзининг "ақлли каллалари" билан мақтана олмайди. Ўзбекистоннинг бу борадаги потенциали паст эмас. Ҳукуматнинг таълим соҳасига қаратган эътибори ва ажратилаётган маблағлари оз эмас. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ажратилган маблағларнинг жойига сарфланиши борасида жуда кўп саволлар ва эътирозлар...

Сўконғич раҳбарлар

Кундалик ҳаётда таниш-билишлардан эшитганларимга кўра "раҳбарлик маданияти" деган тушунча тарихда қолиб кетгандай туюлади. Айниқса, қишлоқ хўжалик бошқарув тизимидаги раҳбарларнинг оғзидан чиқадиган сассиқ гапларни эшитган одам, булар кунда далага соладиган маҳаллий ўғит аталмиш "пекало"га оғиз чаядими деб ўйлайди. Ҳа энди булар ..ўққа яқин юргани учун сассиса керакда деб ўйлай бошласанг, сатта шаҳарнинг қоқ марказида юмшоқ креслоларда ширин шарбатлар ичадиган "коттаконлар" туман, қишлоқдаги "сассиқкекирдаклар"ни ортда қолдириб кетар экан. Улар суҳбатдошни, тўғрироғи тингловчи, янаям тўғрироғи, тек туриб эшитувчиларни ота-онасидан тортиб етти пуштигача, эшитса гўрда тикка турадиган сўзлар билан сасситиб сўкмасалар ишлари юрмас эмиш. Қаердан бошланганини билмайману, лекин сўконғич раҳбарлар мустаҳкам занжир ташкил қилиб улгуришган кўринади. Президентимизнинг бу борада муштумзўр, сўконғич раҳбарларга орамизда жой йўқлиги ҳақида огоҳлантиришлари ...

Kim qarzdor?

Aholini elektr va gaz bilan ta'minlash davlatga tegishli tashkilotlar orqali amalga oshiriladi. Ularni tashqariga sotiladigan narxlardan ancha past narxda aholiga berilishi ham sir emas. Lekin bu hukumatning xalq uchun qilayotgani yaxshiligi emas, bu oddiy adolat. Chunki tabiiy resurslar xalqqa tegishli, hukumat uni xalq nomidan tasarruf etadi xolos. Tabiiy resurslarni qazib olish, qayta ishlash va iste'molchilarga yetkazish xarajatlari birgalikda hozirgi narxlarni tashkil etgan bo'lsa kerak degan fikrdaman. Endi viloyatlardagi elektr va gaz ta'minotidagi kamchiliklar haqida fikrlashsak. Oldinlari bu muammo mavsumiy bo'lib, asosan, qish faslida avj nuqtasiga chiqardi. Hozirda esa bu muammo surunkali tus oldi.  Yilning 4 faslida ham ta'minotdagi katta uzilishlar aholining haqli noroziligiga sabab bo'lmoqda. Bu muammoning asosiy sababi resurslarning yetishmasligimi, uzatish tizimidagi texnikaviy muammolarmi yoki oddiygina aholining ishlatilgan energiya va...